20 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг финал учрашувида VAR тизими қўлланилади. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев маълум қилди.

Ўзбекистон кубоги финали Наманган шаҳридаги «Навбаҳор» марказий стадионида ўтказилади.

Маълумот учун, VAR тизими футбол ўйинларида видео такрорлар ёрдамида баъзи баҳсли вазиятларда бош ҳакамга қарор қабул қилишда кўмаклашади.