Россиянинг барча ҳудудларида коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко сўзларига асосланиб, РИА Новости хабар берди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин уч ой давомида препаратни регионларга етказиб бериш учун режа тузган», — деди Бош вазир Михаил Мишустин.

Унинг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқарувчилар ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигига препаратни етказиб бериш тўғрисида маълумот юборади ва вазирлик эҳтиёжга қараб икки кун ичида вакцинани ҳудудларга тарқатади.

Декабрь ойи бошида Россия президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш ҳақида хабар берган эди. Бунда биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчилар қамраб олиниши айтилган.