Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг ҳозирги кунда амалда бўлган тарифини ошириш таклиф қилинмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд сўм, ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд сўм зарар кўрган.

Янги таклиф этилаётган тарифларга кўра, нархлар қуйидагича белгиланиши кутилмоқда.

1 метр куб ичимлик суви учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%)га;
  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1500 сўмга (205,4%) га ўсиши;

Шунингдек, канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140,0%)га;
  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%) ўсиши кутилмоқда.