Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг тўртта университети киритилди.


QS Emerging Europe and Central Asia University Rankings’дан қуйидаги ОТМлар жой олди:

  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251−300-ўрин);
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351−400);
  • Самарқанд давлат университети (351−400);
  • Тошкент давлат техника университети (351−400).

Ушбу рейтингда энг юқори ўринларни М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия), Тартус университети (Эстония), Санкт-Петербург давлат университети (Россия) ва Карлов университети (Чехия) эгаллади.