Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни озиқ-овқат хавфсизлиги ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда, дея хабар берди «Газета.uz» муҳбири.

Йиғилишда президент республика бўйича бир кунда ўртача 2 минг 142 та маҳалладаги 1 миллион 435 мингта хонадонда электрдан узилишлар кузатилганлигини маълум қилди.

Биринчидан, қиш мавсумида тармоқлар ва ҳудудлар электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш учун, суткасига 10−12 миллион киловатт-соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқаришлари зарур.

Энг кўп танқислик Самарқандда суткасига — 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда — 1,5 млн киловатт-соатдан, Наманганда — 1,3 млн киловатт-соатни ташкил этмоқда.

Тўғри, охирги 3 йилда мустақиллик йилларида амалга оширилмаган умумий қуввати 2 минг 280 мегаватт бўлган Тўрақўрғон ва Тахиатошда — 2 тадан, Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида — 1 тадан янги энергоблоклар ишга туширилди.

«Албатта, 30 йилда аҳоли сони 2 баравар ўсганини инобатга олсак, 3 йилда ўттиз йиллик қолоқликни бартараф этиб бўлмайди», — дея таъкидлади президент. «Тўғри, охирги 3 йилда мустақиллик йилларида амалга оширилмаган умумий қуввати 2 минг 280 мегаватт бўлган Тўрақўрғон ва Тахиатошда — 2 тадан, Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида — 1 тадан янги энергоблоклар ишга туширилди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун, республика бўйича бир кунда ўртача 2 минг 142 та маҳалладаги 1 миллион 435 мингта хонадонда электрдан узилишлар кузатилган.

Ушбу узилишларга асосан электр энергиясига бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли талабининг кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек тақс́имловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлмоқда.

Қашқадарё ва Фарғонада — 3 минг километрдан, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятида — 2,5 минг километрдан, Қорақалпоғистон, Наманган ва Хоразмда — 2 минг километргача паст кучланишли линиялар фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган.

Бош вазир ўринбосари — Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни камайтириш бўйича вазир Жамшид Қўчқоров, энергетика вазири Алишер Султонов, молия вазири Тимур Ишметовга вилоятлар раҳбарлари билан биргаликда уч ой ичида паст ва ўрта ўтказиш кучига эга тармоқларни босқичма-босқич модернизация қилишнинг икки йиллик дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Президент энергетика вазири Алишер Султоновга 10 кун ичида «Тошкент», «Сирдарё» ва «Янги Ангрен» электростанциялари захираларида бўлган 900 миллион киловатт-соат қувватга эга бешта энергия блокини ишга тушириш орқали қўшимча равишда 10−15 млн киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга буйруқ берди. Бунинг учун 5 млн кубометр газ керак бўлади. Шавкат Мирзиёев вазирдан ўз ҳисоботида ёқилғининг керакли ҳажмларини қайси воситалар орқали етказиб бериш режалаштирилганлиги тўғрисида жавоб беришни сўради.