Япония бош вазири саккиз киши иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўради

Япония бош вазири Ёсихиде Суга 14 декабрь куни саккиз киши, жумладан, ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг бош котиби Тошихиро Никай иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўради. «Гарчи кечки овқат қатнашчилари ўртасида етарлича масофа бўлган бўлса-да, мен содир бўлган воқеа аҳоли ўртасида тушунмовчиликни келтириб чиқарганидан чин дилдан афсусдаман», — дея Суга жавоб берди коронавирус тарқалиши шароитида бундай ҳодисани муносиб деб биладими деган саволга. — Kyodo.

Париж мерияси аёл раҳбарлар сони кўплиги учун жаримага тортилди

Париж мерияси маъмуриятда раҳбар лавозимларда аёллар сони кўп бўлганлиги учун 90 минг евро жарима тўлайди. «Шаҳар раҳбарлик лавозимларига жуда кўп аёлларни тайинлагани учун жарима тўлаши керак. Раҳбарларнинг 69 фоизини аёллар (11 киши) ва беш нафарини эркаклар ташкил этади», — деди Париж мэри Анн Идалго шаҳар кенгаши йиғилишида. Қонунга кўра, лавозимга тайинланишда эркаклар ва аёлларнинг нисбати камида 60 фоизга 40 фоиз бўлиши керак, идеал ҳолда уларнинг сони тенг бўлиши керак. — Анн Идалгонинг Twitter’даги саҳифаси.

Европа комиссияси «ВКонтакте» ва Telegram’ни «қароқчилар рўйхати»га киритди

Европа Комиссияси (ЕК) Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерини ноқонуний контентни тарқатишни тарғиб қилувчи манбалар рўйхатига киритди. Рўйхат 2018 йилда тузилган бўлиб, тўртта бўлимни ўз ичига олади: лицензиясиз (ноқонуний) контентни тақдим этадиган ёки уларга киришни енгиллаштирадиган онлайн хизматлар (шу жумладан «ВКонтакте» ва Telegram), онлайн савдо майдончалари, гиёҳванд моддаларни тарқатадиган онлайн дорихоналар ва хизматлар, ва офлайн савдо майдончалари. Ҳужжатга кўра, «ВКонтакте» фойдаланувчилари ноқонуний фильмларни кўриш, шунингдек лицензиясиз китоблардан фойдаланиш имкониятига эга. Ҳужжатда қайд этилишича, ВКонтакте ҳам, Telegram ҳам уларнинг рўйхатга киритилишига қарши бўлиб, ноқонуний таркиб тарқалишига қарши курашаётганларини билдирган. — Европа Комиссияси (ҳужжат).

Нью-Йоркда янги йил байрами масофадан туриб ўтказилади

Нью-Йоркдаги Таймс-скверда анъанавий равишда янги йил байрами бу йил масофадан туриб ўтказилади, меҳмонлар майдонга киритилмайди. Майдондаги байрам тадбири томошабинларсиз ўтказилади, аммо ОАВ орқали намойиш этилади. Байрам тадбири амалда бўлган барча эпидемиологик талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тиббиёт мутахассислари билан маслаҳатлашгандан сўнг ташкил этилади. Тадбирнинг махсус меҳмонлари «2020 йил қаҳрамонлари», яъни фавқулодда вазиятлар ходимлари, коронавирус беморлари билан ишлайдиган шифокорлар ва уларнинг оилалари бўлади. Майдонга киришга рухсат берилган ҳар бир киши коронавирусга тест топшириши ва тиббий кўрикдан ўтиши талаб қилинади. — The Hill.