Олдинроқ 69 та маъмурий ҳудудларида коронавирус туфайли чекловлар жорий этган Дания ҳукумати чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 16:00дан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб карантин чораларини узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Чекловларга кўра, 5 синф ўқувчилари ва талабалар масофавий таълимга ўтказилади, маданият муассалари ва овкатланиш марказлари ёпилади.

«Вазият жиддийлашди. Данияда коронавирус тарқалмоқда. Юқтирилганлар сони жуда кўп, касалхоналар беморлар билан тўлиб кетган. Шунинг учун биз бутун мамлакат бўйлаб қисман карантинни узайтирмоқдамиз. Бу Жанубий Ютландияга ҳам тегишли», — дея Транспорт вазири Бенни Энгельбрехти маълум қилди.

Иш беручилар ходимларини максимал даражада масофавий ишга юбориши сўралмоқда.

Бундан аввал коронавирус инфекцияси тарқалиши кўпайгани сабабли, Лондонда карантин чоралари кучайтирилган эди.