Наманганда MAN ва Nexia тўқнашуви натижасида олти киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 16 декабрь куни соат 16:30ларда Наманган шаҳрининг Ислом Каримов ва Истиқлол кўчалари чорраҳасида содир бўлди. Ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.А. MAN русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб, чорраҳадан ўтаётган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги Nexia енгил автомобили билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида «Нексия» русумли автомобилдаги эр-хотин ва уларнинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди хамда йўловчилар 34 ёшли аёл ва унинг фарзанди ҳодиса жойида ёниб кетиб, вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ТБ томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.