Сайловчилар коллегияси кўпчилик овози билан демократ Жо Байденни АҚШ президентлик сайловларида ғолиб деб тасдиқлади.

Барча штатлардаги сайловчилар коллегияси овоз бериш жараёнлари якунланиб, тахмин қилинганидек Байден 306 та, Трамп эса 232 та овозга эга бўлди.

Дональд Трамп сайловлардан кейин ҳалигача мағлубиятини тан олмади ва натижалар бўйича бир қатор штатларда судларга эътироз қилмоқда, бироқ ҳали ҳали ҳеч қайси суд уни қўллаб-қувватламади.

77 ёшли Жо Байденнинг президентлик инаугурацияси 20 январда бўлиб ўтади. У АҚШнинг 46 президенти бўлади.