Туркияда 31 декабрь соат 21:00 дан 4 январь 05:00 гача 24 соатлик комендантлик соати эълон қилинди.

Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоғаннинг таъкидлашича, ушбу қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилинган.

Аввалроқ давлат раҳбари мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли янги чекловлар ҳақида эълон қилганди. Ҳаммомлар, сауналар, сузиш ҳавзалари, спорт залларнинг фаолияти тўхтатилди. Савдо марказларига кириш маълум миқдордаги мижозлар ва фақатгина рақамли код билан рухсат берилди.

Ресторан ва кафелар фақат етказиб бериш хизмати орқали ишламоқда.

Туркияда ўтган кунлар давомида 29 617 коронавирус инфекцияси аниқланди, 229 киши вафот этди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.