15 декабр куни АОКАда Ички ишлар вазирлиги масъуллари иштирокида «Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов «ИИВ ходимларини ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда тасвирга олиш мумкилигини» айтиб ўтди.

«Биз ички ишлар органлари давлат хизматчисимиз. Давлат хизматчисини хоҳлаган одам, хоҳлаган вақтда тасвирга олиши мумкин ва хоҳлаган платформага ушбу видеони қўйиши мумкин. Бу ҳеч қаерда тақиқланмаган. Лекин ички ишлар органлари, йўл патруль ва пост патруль хизматлари ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойда, хоҳлаганча тасвирга олиш мумкин», — деди Шоҳрух Ғиёсов.