Президент қарори билан Юнусжон Насимджанов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 2020 йилнинг март ойидан буён Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Ундан олдин Ю.Насимджанов Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.