Газета.uz ва Zira.uz саҳифалари ҳамкорликда олдиндан тайёрлаб, музлатиб қўйса бўладиган егуликлар жамланмасини тақдим этади.

Котлетлар


Мол гўштидан тайёрланган котлетлар, кўпчиликнинг севимли таоми саналади. Котлетларни тайёрлаш унчалик ҳам қийин эмас, фақатгина қийма, бир-неча сабзавотлар ва энг асосийси уларни меҳр билан пишириш керак бўлади холос. Бундай котлетларни олдиндан тайёрлаб, музлатгичда сақлаш мумкинлиги кўпинча бўш вақти кам кишиларга қўл келади.

Пишлоқли, товуқ гўштидан котлетлар


Ичи юмшоққина, усти қарсилдоқ, пишлоқнинг хушбўй исига тўйинтирилган бу котлетлар оғзингизда эриб кетади. Бу усулда тайёрланган котлетлар оддий котлетларга нисбатан жуда мазали, тайёрланиши эса улар билан деярли бир хил. Aйтганча, бундай котлетларни тайёрлаб, 3 ойгача музлатгичда сақлашингиз мумкин.

Творогли варениклар


Бундай рус ошхонаси таомларидан ҳали тайёрлаб кўрмаган бўлсангиз, унда ҳозир бунинг айни фурсати. Эрталабги нонуштада юмшоққина, иссиқ варениклар тайёрлаб, ҳаммани хурсанд қилинг. Болаларга қизиқроқ бўлиши учун уларни болажонларингиз билан бирга тайёрланг. Бу уларга жуда ёқади. Бундай вареникларни ҳам олдиндан тайёрлаб, елим халтачаларга солиб чиқиш ва музхонада сақлаш мумкин.

Чучвара


Чучвара бизларнинг севимли миллий таомларимиздан бири бўлиб, уни тайёрлаш бироз вақт талаб қилиши мумкин. Aммо уйда тайёрланган чучварага дўконлардаги тайёр маҳсулотларнинг ҳеч бири тенг кела олмайди. Тугилган чучвараларни контейнер ёки елим халтага солиб, музхонада анча вақтгача сақлаш мумкин.

Гранолали батончалар


Гранолали батончалар — чўнтакбоп кўринишдаги тайёр нонушталар бўлиб, уни хоҳлаган вақтда устидан илиқ сут ёки ёгурт солиб истеъмол қилса бўлади. Бундай егуликни тайёрлаш осон бўлиб, улар бир ҳафтагача яхши сақланади. Унинг таркибига сули ёрмаси ва хоҳлаган ёнғоқ ёки қуритилган мевалардан ҳам қўшишингиз мумкин.

Ерёнғоқли паста


Мазали ва фойдали бўлмиш ерёнғоқли пастани уйда тайёрлаш усулини биласизми? Бу жуда ҳам осон. Бу борада қовурилган ерёнғоқ асосий маҳсулот саналади. Бу жуда хушбўй ва тўйимли ширинлик бўлиб, печенье ва нонга ҳам суртиб ейишга жуда қулайдир. Пишириқларга ерёнғоқли паста қўшиб янги таъмлар яратиш мумкин.

Қатлама хамир


Бизларнинг энг севимли пишириқларимиздан бири бу — сомсалардир. Қатламали ва мазали сомсаларнинг асоси бу хамир бўлиб, бу рецептда сиз унинг тайёрланиш сирлари билан танишишингиз мумкин. Aгарда унинг хамирини олдиндан тайёрлаб музлатгичга солиб қўйсангиз, кутилмаган меҳмон келганида ҳам шошилиб қолмайсиз.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15