Пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш мақсадида Тошкент-Москва-Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилади, дея хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Поездлар қатнови Москва Казанский-Тошкент йўналишида қуйидаги саналарда амалга оширилади:
- 14 декабрь, 22:28 (Москва вақти);
- 21 декабрь, 22:28 (Москва вақти);
- 28 декабрь, 22:28 (Москва вақти).
Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент йўналишига чипталар сотилади.
Москвадаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ веб-сайти e-ticket.railway.uz орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.