Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокамаси бўйича Олий Мажлис Сенати Кенгаши бўлиб ўтди.

Унда сенатор Қутбиддин Бурхонов фуқароларга газдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишлари тўлиқ ўтказилмаётганлиги ҳақида айтиб ўтди.

«2020 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлик жами 52 та ҳолат содир бўлиб, улардан 39 нафар фуқаро жабрланган ва 61 нафар фуқаро вафот этган. Газ чақнаши билан боғлиқ 12 та ҳолат содир бўлиб, 147 нафар фуқаро жароҳатланган ва 19 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган», — дея маълум қилди сенатор.