«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар беришига кўра, 2021 йил январь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида жамоат транпортларидан фойдаланганда нақд пул орқали тўлов қилиш тизимини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Нақд пул ўрнини ягона транспорт картаси эгаллайди.

Шунингдек, қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади. Алоҳида имтиёзга эга шахслар, талабалар ва ўқувчилар учун ҳудди шу кўринишдаги карталар жорий этилади, дейилади хабарда.