Давлат тест маркази матбуот хизмати хабарига кўра, 2020−2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати эълон қилинди.

Адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.

Дарсликлар рўйхатини Давлат тест маркази расмий сайтидантегишли фан ва тилни танлаган ҳолда олиш мумкин.