Маданий мерос объектлари реестрига киритилган Тошкент курантларини безатиш Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти билан келишилмаган, дея хабар қилди Anhor.uz. Маданият вазирлиги матбуот хизмати ушбу маълумотни «Газета.uz»га ҳам тасдиқлади.

Ноябрь ойи охирида Тошкент курантлари биносининг олд қисмида қизил рангли ленталар ва бант пайдо бўлган эди.


Фото: «Куранты» / Instagram

Маданий мерос бошқармасининг Anhor.uz нашрига хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги (265-сонли) қарорига биноан маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган ҳудудларида тупроқ ишлари, қурилиш, мелиорация ва бошқа тадбирлар фақат Маданий мерос департаменти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши кўриб чиққандан сўнг амалга оширилади.

Тошкент шаҳридаги Маданий мерос бошқармаси томонидан 27 ноябрь куни бант ва ленталар пайдо бўлганидан сўнг, Миробод вилояти ҳокимлиги ва Бинолардан фойдаланиш департаментига Тошкент курантларидаги ноқонуний ўрнатилган элементларни олиб ташлаш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилгани маълум қилинди.

Аммо бинонинг олд қисмидаги бант ва лента ҳозирча олиб ташланмаган.