«Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, хусусий пудратчилардан хоналарга бўлинмай қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:

  • Умумий майдони 60 м² гача бўлган квартиралар хариди учун — 264 млн сўм (Тошкент шахри учун), 240 млн сўм (бошқа худудлар учун),
  • 60 м² дан ортиқ бўлган хонадонлар хариди учун — 352 млн сўм (Тошкент шахри учун), 320 млн сўм (бошқа худудлар учун).

Шунингдек, 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.