Монополияга қарши курашиш қўмитаси пандемия даврида МСКТ текширувларидан ўтишда нархлар кескин ошиб кетгани бўйича текширувлар олиб борилмагани бўйича изоҳ берди.

«Пандемия бошланишидан олдин МСКТ нархи тахминан 100 минг сўм атрофида эди. Пандемияда эса бу 300−400 минг атрофида бўлди. Тадбикорлардан сўралганда, касалларнинг сони ошиб кетди. 24 соат ишлаяпмиз, шу сабабли нархларни оширганмиз деган эди», — деб айтди Монополияга қарши курашиш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Бобир Каримов.

«Бу тиббий муассаларининг ўйлаб чиққан ҳолати деб ўйлаймиз», — дея қўшимча қилди Бобир Каримов.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси буни ўрганмоқчи бўлганида, «Бизнес-омбудсман» томонидан текширувларсиз, бу ерда қонунбузилиш ҳолати бўлмагани ва текшириш рад этилгани маълум қилинган. Шунингдек, қўмита қонунга қарши бора олмай, текширувларни ўтказа олмаган.