Газета.uz Zira.uz пазандачилик саҳифаси билан ҳамкорликда тўғри овқатланиш тартиби ва соғлом турмуш тарзига оид рецептлар жамланмасини тақдим этади.

Итальянча усулда тайёрланилган товуқ


Соғлом турмуш тарзи ёки тўғри овқатланиш тартибига риоя қилувчилар жуда яхши билишадики, газ печида пиширилган сабзавотлар қовурилган ва димланганларига нисбатан фойдалироқ ҳисобланади. Газ печида пиширилган товуқ ҳам сабзавотларнинг шарбатига тўйиниб пишади. Бу итальянча мазали таом оила аъзоларингизга ҳам ёқиши аниқ.

Қизил лавлагили хумус


Хумус — Яқин Шарқ ошхонасига тегишли егулик ҳисобланади. У ўзида кўпгина оқсилларни сақлаши сабаб ҳам, жуда тўйимли, шунингдек фойдали ҳам ҳисобланади. Унга қизил лавлаги солинса жуда иштаҳаочар кўринишга ҳам киради. Бу усулда тайёрланган хумусни нонга суртиб ейиш, асосий овқатларга қўшимча сифатида тортиш ҳам мумкин.

Ерёнғоқ ва бананли батончалар


Фойдали ва мазали егуликни бор-йўғи 3 хил маҳсулотлардан тайёрлаш мумкин. Банан, сули парчалари ва ерёнғоқли пасталардан тайёрланилган батончалар жуда тўйимли бўлиб, уларни 2 ойгача сақлаш мумкин.

Сули ёрмаси ва олмадан тайёрланилган вафли


Вафли — нонушта учун ажойиб егуликдир. Бу рецепт сизга сули парчалари ва олмали пюредан калорияси паст вафлилар тайёрлашга кўмаклашади. Уларни тайёрлаб мазали қайлалар ёки ҳўл мевалар билан истеъмол қилишингиз мумкин. Уларни иложи бўлса, газ печида, силикон қолипчаларда пиширинг.

Қизил сабзи ва помидордан тайёрланилган қуюқ шўрва


Бу ёрқин рангдаги шўрвадан тайёрлашни ҳозир айни пайти. Шўрва жуда майин, хушбўй ва паст калорияли бўлиб, 1 кишилик миқдори 175 кКал ни ташкил этади. Хоҳишга қараб, уни музлатиб қўйиш ҳам мумкин бўлиб, бунда уни бир ойгача сақлаш имконияти мавжуд.

Сабзили торт


Парҳез тутишни хоҳловчиларнинг кўпчилиги парҳез вақтида ширинликларни истеъмол қилиш мумкин эмас деб ҳисоблашади. Aммо бу рецепт асосида тайёрланилган сабзили тортдан истеъмол қилиш барчага бирдек тавсия қилинади. Ширин, мазали ва асосийси семиртирмайдиган торт рецепти.

Қуритилган олхўри билан димланган гўшт


Бу таом дастурхонга ўзгача кўрк бағишлаши сабаб ҳам, уни байрам дастурхонларига ҳам атаб тайёрлаш мумкин. Қуритилган олхўри билан димлаб пиширилган гўшт жуда юмшаб пишади, иштаҳаочар кўриниши эса барчани иштаҳасини очиб юборади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15