4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Унда комиссия Чортоқ (А.Отахўжаев), Учқўрғон (A.Ваҳобов), Оҳангарон (A.Абдуллаев), Ўрта Чирчиқ (O.Нурматов), Урганч (Ф.Шарипов) туман ҳокимларига мажбурий меҳнатга йўл қўйганликлари учун ҳайфсан берди. Улар ушбу ҳолат яна такрорланса, эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича огоҳлантирилди.

2020 йил пахта мавсумида Ишчи гуруҳлар томонидан республиканинг барча туманларидаги 5 861 та объектда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ушбу мавсум давомида мажбурий меҳнат бўйича энг кўп ҳолат Наманган вилоятида аниқланган. Жиззахда 7 та, Тошкент вилоятида 6 та, Сурхондарёда 5 та, Хоразмда 3 та, Бухоро, Андижон, Қашқадарё, Навоий, Фарғона вилоятларида биттадан мажбурий меҳнат ҳолатлари кузатилган.