Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Волга бўйи устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Бугун ёғингарчилик эҳтимоли фақат Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Жанубий ва марказий ҳудудларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан 6−8 даражага паст бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Республика шимолида ҳаво анча совуқ бўлади, куннинг ўртасида ҳаво ҳарорати 5−8 даража совуқни, Орол бўйида 12−15 даража совуқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари антициклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 4−7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17−20 даража совуққача бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 4−7 даража илиққача кўтарилади, лекин ўртача кеча кундузлик ҳарорат одатдагидан бироз паст бўлади.