Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонасининг маълумотига кўра, 27 ноябрь куни қурилиш объектининг иккинчи қаватидан йиқилиб тушиши натижасида Ўзбекистон фуқароси А.М. (27.10.1983 йилда туғилган) вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди, жасадни ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.

Маҳаллий прокуратура қурилиш объектидаги хавфсизлик чоралари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилганлигини текширмоқда.