Ноябрь ойида товарлар ва хизматлар ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. 2019 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил қилган. Январь-ноябрь ойларида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар 9,5 фоизга ўсди. Ўтган йили бу кўрсаткич 13,3 фоизни ташкил этган эди, дея хабар берди Статистика қўмитаси.

Инфляция даражаси асосий гуруҳлар бўйича:


2020 йилнинг ноябрь ойида, фоиздаУмумий ҳисобда (2020 йил январь-ноябрь ойларида), фоизда
2019 йилнинг ноябрь ойида, фоизда
Умумий ҳисобда (2019 йил январь-ноябрь ойларида), фоизда
Озиқ-овқат маҳсулотлар
2,412,63,014,8
Ноозиқ-овқат маҳсулотлар
0,97,80,810,4
Хизматлар
0,96,10,614,9

Жорий йилнинг ноябрь ойида кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳларидан бошқаларга нисбатан мева-сабзавот маҳсулотлари (7,8%) нархлари сезиларли даражада қимматлашди. Ёғ-мой маҳсулотлари нархлари ой давомида 3,3 фоиз, гўшт, парранда гўшти ва балиқ 1,5 фоиз, шакар, чой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоиз, сут маҳсулотлари 1,2 фоизга кўтарилди. Умумий овқатланиш муассасаларидаги нархлар ой давомида 3,1 фоиз, спиртли ичимликлар 1,1 фоиз, алкоголсиз ичимликлар 0,3 фоизга қимматлашди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳлари орасида нархларнинг ўсиши бўйича етакчилик аввалги икки ойдаги каби, автомобиллар учун ёқилғи нархларига тегишли бўлиб, бунда нархларнинг ўртача 1,6 фоизга ошгани кузатилган.

Йиллик даврда нархларнинг ўсиши бўйича етакчилик китоблар, газеталар, журналлар (14,5%), дори-дармонлар (13,4%), қурилиш материаллари (11,4%) ва тамаки маҳсулотларига (10,8%) тегишли.

Тарифларнинг ўсиши бўйича етакчилик эса маиший ва тиббий хизматларга тегишли бўлиб, нархлар ой давомида 1,6 фоизга қимматлашди.

Йиллик даврда асосий гуруҳлар бўйича кузатувдаги аҳоли учун пуллик хизматлардан мактабгача таълим ташкилоти (15,2%), маиший (12,5%) ва йўловчи ташиш транспорти (10,9%) нархларининг сезиларли даражада ўсиши қайд этилди.