30 ноябрь куни соат 7:42 да Тошкент вилояти Янгийўл тумани Истиқлол кўчаси, «Қирариқ» МФЙ да жойлашган 80-сонли уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида ёнғин келиб чиқди, дея хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Турар-жойнинг зарар етган қисмидан И. С. (1984 й.т.), И.Н. (1987 й.т.), И.Р. (2006 й. т.) ва И. С. (2009 й. т.) олиб чиқилиб, шифохонага юборилган.

Чақнаш оқибатида И.С.(1984 й.т.), И.Р. вафот этган. И.Н. ва И.С.(2009 й. т.) турли даражада тан жароҳатлари олган.

Чақнашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойида Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилинган бўлиб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Янгийўл тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.