Ўзбекистон делегацияси Сурияга ташриф буюриб, ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган республика фуқаролари, аёллар ва болаларни мамлакатга қайтариш бўйича навбатдаги акциянинг ташкилий масалаларини ўрганди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда Араб Республикасида Ўзбекистон делегацияси иштирокида акциянинг ташкилий масалалари ишлаб чиқилмоқда.

«Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, май ойида «Меҳр» инсонпарварлик операцияси доирасида Суриядан 155 нафар аёл ва болалар, октябрда эса «Меҳр 2» операциясида Ироқ давлатидан 64 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинган эди.