Юк автомобиллари учун Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда чекловлар ўрнатилиши мумкин, дея маълум қилди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида.

Қайд этилишича, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига пойтахт ИИБ ЙҲХБ томонидан йўлларда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида эрталаб соат 7.00−10.00 ва кечки 17.00−20.00 вақтлар оралиғида Тошкент шаҳрига оғир юк ташувчи транспорт воситаларининг кириб-чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилиш таклифи киритилган.

Ушбу масала тез кунларда Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган.