Энергетика вазири Алишер Султонов матбуот анжуманида Ўзбекистондаги газ ва электр таъминотида юзага келган муаммолар туфайли ривожланган давлатлардаги каби мутасаддиларнинг истеъфога чиқиши масаласидаги саволга жавоб берди.
«Газета.uz» мухбирининг хабар беришича, вазир ушбу саволга ҳар бир раҳбар ишга келганидан бери жавоб беришга тайёрлигини маълум қилган.
«Биз биринчи иш кунимизданоқ истеъфога тайёр бўлиб ишлаганмиз. Гап шундаки, „ҳар бир раҳбар ёки мутахассис ўзининг жойида, ўзининг ишини неча фоиз бажармоқда. Қанчалик ўзининг ишига берилиб ишлаяпти?“. Ўйлайманки, бу ҳам осон эмас. Тўғри, камчиликлар жуда ҳам кўп. Лекин ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади? Мутахассислар ўзи қолмаяпти. Сиз [журналист — таҳр.] ўйламанг, ҳеч ким ўзини жойини ушлаб олгани йўқ, лекин қандай қийин бўлмасин, ҳамма ўзини ишини қилиши керак. Ҳамма ўзининг аравасини тортиши керак. Биз ҳам шу ишни қилаяпмиз, сизга [савол берган журналистга қарата — таҳр.] ўхшаб», — деди Алишер Султонов.
Вазир бундан ташқари, бир кунлик электр энергияси истеъмоли бўйича рақамларга тўхталиб ўтди.
«Шу ноябрь ойидаги каби вазият олдин кузатилмаган. Ўтган суткада истеъмол бўйича биз тарихий максимумга чиқдик, бир кунлик истеъмол 213 млн кВт/соатни ташкил этди. Бу 17 фоиз ўсиш дегани», — деди вазир.
Аввалроқ, энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистон ҳеч қачон «Лукойл»дан қарз бўлмаганини таъкидлаган эди. У қарздор «Ўзбекнефтегаз» бўлганини, ҳозирги пайтда «Ўзтрансгаз» газ олганини айтган. «Шунинг учун бу иккита хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабат», — деди вазир. Унинг ўринбосари Беҳзот Норматов Ўзбекистон «Лукойл» лойиҳасидан даромади $4 млрддан зиёд бўлган, Ўзбекистон газини сотиш ҳисобига «Лукойл» $1 млрддан сал кўпроқ пул ишлаганини маълум қилди.
Кахрамонхужа Валиевич
Мутахасислар бор уларни ишга олиш керак булар бумас таниш билишларни олмасдан Алишер Саидаббосивич тугрисини этиш керак
Баходир Турсунбаев
Шу вақтгача мавжуд муаммоларни хал қилмаган одам кейин хам хал қиладими? Қиш келишини билмаганда, Ойла билан уша уйида электр ва газ йўқ қишлоқлардаги хонодонларда 1 ой яшаб кўрсин, ушанда ишни тўғри ташкил қилиши мумкин.
123 5801
Bir yil vaqtni xavoga sovurmay ishlash kerak edi, albatta gaz yuq bulgandan keyin hamma elektr isitgichdan foydalaniladide nega shu elektrdan foydalanish maksimumga etgan kuni gazdan foydalanish minimumga (qish xolatida) tushgani xaiqda lom lim demaydi vu vallomat