Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг тегишли буйруғи билан Хўжаакбар Файзуллахўжаев ва Азизбек Юнусов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Хўжаакбар Файзуллахўжаев бунга қадар Юнусобод туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Азизбек Юнусов бунга қадар Миробод тумани ҳокими ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.