«Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ (UzCard) бош директори лавозимига Фаррух Зияев тайинланди. Бунга Spot эътибор қаратди. У шу кунгача жамият директорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритаётган эди.

Маълумотларга кўра, Фаррух Зияев Payme тўлов тизими асосчиларидан бири ҳисобланиб, шунингдек мазкур тўлов тизими қарашли бўлган компания — «Inspired» МЧЖнинг 7,5 фоизлик улушига ҳам эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ягона умумреспублика процессинг марказига (Uzcard) Дилшод Икромов бош директор бўлган эди.