«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳуқумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, эндиликда:

  • болалар маҳаллалари — болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари;
  • ёшлар уйлари — ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари;
  • ижтимоий марказлар — ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари деб қайта номланади.

Қарор билан тасдиқланган янги низомларга кўра:

  • Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматига қабул қилиш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.
  • Хизматга 10 ёшдан катта болалар уларнинг розилиги билан қабул қилинади.
  • Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматига оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалардаги ёшлар ваколатли органлар мурожаати асосида қабул қилиниши мумкин.
  • Ёшларнинг хизматга қабул қилиниши учун эркин хоҳиш билдириши қабулнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
  • Ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизмати Уюшма филиали ва/ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳудудида ташкил этилади.

Болаларни кундузги вақтда парвариш қилиш ота-оналар билан хизмат ўртасида тузилган келишувга кўра амалга оширилади.