Россияда қийин аҳволга тушиб қолган жами 17 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Ватанга олиб келинди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича Екатеринбургдан 1 нафар, Қозондан 2 нафар, Москвадан 2 нафар, Бошқирдистондан 5 нафар, Санкт-Петербургдан 7 нафар фуқаро қайтарилган.


Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган ўзбекистонлар асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.