Қашқадарёда мактаб директори қозонхона биносини фирибгарлик йўли билан 6000 долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратураниг хабар берди. Қўлга олиш ишлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда амалга оширилди.

Хабар берилишича, Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб директори Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини балансдан чиқариб, фирибгарлик йўли билан фуқаро А. га 6000 долларга сотишни режалаштирган. Дастлаб у 3000 долларни олган бўлиб, кейинчалик ер учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига келишилган пулнинг 500 долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.