20 ноябрь куни Ўзбекистон 2030 ва 2023 йилларгача муддатга эга, мос равишда 555 миллион доллар ва 2 трлн сўмлик евробондларни икки траншда муомалага чиқарди. Долларлик евробондларнинг даромади 3,7% ни ташкил этади, сўмда эса йилига 14,5%.

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов «Ўзбекистон 24» телеканали «Студия 24» дастурига берган интервьюсида миллий валютадаги уч йиллик қарз мажбуриятларининг аксариятини фонд ва банк бошқарувчиларини ўз ичига олган ҳолда АҚШ, Буюк Британия, Европа мамлакатларидан деярли 20 нафар инвестор сотиб олганини айтди (улар харидорларнинг 90 фоизини ташкил қилади).

Ўзбекистоннинг ўн йиллик евробондларини АҚШ (54%), Буюк Британия (25%), Европа (17%) ҳамда Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларидан (4%) қарийб 200 сармоядор сотиб олди. Жамғарма бошқарувчилари, суғурта компаниялари, суверен ва пенсия фондлари евробондларнинг асосий харидорлари бўлган.

«Умуман олганда, биз ҳам географиядан, ҳам инвесторларнинг турларидан мамнунмиз. Музокаралар давомида уларнинг аксарияти Ўзбекистонга нисбатан жуда илиқ сўзларни айтишди. Уларнинг баъзилари 2019 йил февраль ойида чиқарилган бизнинг евробондларни сотиб олишди. Ўйлайманки, улар ўз сармояларини узоқ муддатли истиқболга сармоя киритишга тайёрлар», — деб ҳисоблайди молия вазирининг ўринбосари.

Одилбек Исоқов, шунингдек, қарздорлик қоғозларини миллий валютада чиқаришнинг афзаллиги нимада эканлигини тушунтириб берди.

«Яқин вақтгача халқаро молия институтларининг кредитлари доллар, евро ва япон иенасида жалб қилинган. Ўзбек сўмига жалб қилиш жуда яхши янгилик, чунки ҳозирда эмитентлар — Ўзбекистон ва бошқа маҳаллий компаниялар, агар улар келажакда халқаро евробондларни сўмга чиқаришса, валюта хавфига эга бўлмайди. Барча тўловлар сўмда амалга оширилгандан ва келажакда бир-икки ёки уч йил ичида улар бир хил миқдорда тўлашади. Долларга нисбатан эса, валюта курсининг ўзгаришига асосланиб, сўмдаги қиймат ошади ёки камаяди. Энди бу хавф эмитентларга эмас, инвесторларга тегишли», — деди у.

Вазир ўринбосари Ўзбекистоннинг ички қимматли қоғозлар бозори ҳозирда ривожланмагани, унда маҳаллий инвесторлар камлигини тан олди. Шунга қарамай, Молия вазирлиги ҳар йили ички бозорда давлат ғазначилик облигацияларини чиқариш ҳажмини кўпайтиради. Агар 2018 йилда 600 млрд сўмлик облигациялар чиқарилган бўлса, бу йилга келиб — 4,8 трлн сўмга тенг ҳажмга эга.

«Давлат ғазнаси евробондларига талаб мавжуд ва биз таклифни кўпайтирмоқдамиз, аммо бу етарли эмас. Бизнинг якуний мақсадимиз — ушбу хорижий инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш ва уларнинг давлат ғазначилик облигациялари, акцияларини ва ўзбек бозоридаги бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозларини сўмга сотиб олишларини таъминлаш. Бу муайян вақтни талаб қиладиган жараён», — дея таъкидлади молия вазирининг ўринбосари.

Одилбек Исоқов 2021 йилда 5 трлн сўмлик давлат ғазначилик облигациялари, шунингдек 700 млн долларга халқаро евробондларни жойлаштириш режалаштирилганлигини айтди.

«Албатта, миқдорлар бюджет тақчиллиги, даромадлар, харажатлар ва бошқа омилларга қараб ўзгариши мумкин ва қарор мамлакат раҳбарияти томонидан қабул қилинади», — деди у.

Молия вазирлиги евробондларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар бюджет камомадини қоплашга (январь-сентябрь ойларида бу 7,7 трлн сўмни ёки ЯИМнинг 1,9 фоизини ташкил этди), шунингдек 2021 йилда Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш учун амалга ошириладиган қатор лойиҳаларни молиялаштиришга сарфланиши ҳақида хабар берди.

Вазирлик матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар беришича, сўнгги евробондларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:

  • 15 та янги мактаб қуриш;
  • 3 та тиббиёт муассасаси қуриш;
  • 200 км сув таъминоти тизимлари ва канализация қуриш;
  • 298 км автомобиль йўлларини таъмирлаш;
  • Қийин аҳволга тушиб қолган аёлларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;
  • Аёлларга оилавий ёки хусусий корхона ташкил қилишга имтиёзли кредитлар бериш;
  • Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш харажатларига сарфлаш;
  • Қийин аҳволга тушиб қолган аёллар томонидан уй-жой сотиб олишда дастлабки тўловни қоплаш;
  • Ишсизлик нафақасини тўлаш;
  • Ишсизлар томонидан иссиқхона ташкил қилишга субсидия бериш;
  • Туризм соҳасидаги мақсадларни дастурларни молиялаштириш.

Ушбу мақсадларга 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Бундан ташқари, сешанба куни президент Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигига евробондларни чиқариш орқали жалб қилинадиган 1 трлн сўм маблағни Халқ Банки, «Микрокредитбанке» ва «Агробанке»га оилавий бизнес дастурлари учун ресурс сифатида жойлаштириш тўғрисида топшириқ берди.

Шунингдек, Халқ банкига аёллар тадбиркорлиги учун лойиҳалар тайёрлаш ва аёлларни бизнесга ўргатиш топширилди. Шу билан бирга, банк ходимлари бевосита истиқболли тадбиркорларга, шу жумладан жойларга бориб хизмат кўрсатишлари лозим қилиб қўйилди.