Koronavirus Info Telegram каналининг хабар беришича, беморлар камайгани боис, Тошкент шаҳрида Учтепа туманидаги «Атлас» дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. Яқин орада «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилиши кутилмоқда.

Коронавирус беморларини тақсимлаш бўйича биринчи марказ «Ўзэкспомарказ» кўргазмалар комплекси ва Тошкент вилояти Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналари негизида очилган эди.

17 ноябрь куни бўлиб ўтган президент раислигидаги йиғилишда COVID-19 беморлари учун мўлжалланган 89 та мажмуада 17,5 мингта койкалар мавжудлиги, ушбу мажмуаларда 6570 нафар бемор даволанаётганлиги ҳақида хабар берилган эди. Давлат раҳбари коронавирусга ихтисослашган шифохоналарни оптимизация қилиш бўйича топшириқ берган эди.