Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи — Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Козимжон Ҳасанов 1997 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини, 2000 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Ушбу тайинловдан аввал у Artel Technical School хусусий мактаби директори сифатида фаолият юритган.