Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) экспертлари Бахтиёр Исмоилов ва Бахтишод Ҳамидов Ўзбекистон иккиламчи автомобиль бозоридаги ҳолат ва автомобиль нархига таъсир қилувчи омилларни ўрганиб чиқишди.

ИТИМ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқроқ енгил автомобиллар руйхатдан ўтган. Иккиламчи бозорнинг ҳажми йилига тахминан 2 миллиард долларни ташкил этган ҳолда, ҳар йили 400−500 мингга яқин олди-сотди шартномалари амалга оширилади.

Ўзбекистонда (қайта) рўйхатдан ўтган транспорт воситалари сони

(январь 2018=100%)

Экспертларнинг таъкидлашича, узоқ йиллар давомида автомобилларнинг нархи уларнинг ишлаб чиқарилган йилига боғлиқ бўлмаган, аммо сўнгги йилларда вазият ўзгара бошлади. Бу, асосан, янги машина сотиб олишдаги тўсиқларнинг камайиши билан боғланмоқда.

Дастлабки таҳлилларнинг кўрсатишича, ҳозирги кунда ўрта ҳисобда автоуловнинг бир йилга эскириши унинг нархини 600 долларга пасайтиради. Бироқ бу ҳисоблаш усули автомобилнинг турли хил хусусиятларининг нархга таъсир қилиш эҳтимолини инобатга олмайди. Шу сабабли, ушбу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда иккиламчи автомобиль бозорини таҳлил қилиш учун интернет маълумотларини йиғиш ва қайта ишлашга мослашган махсус веб-скрейпинг усули ишлатилди.

Русуми ва йиллар бўйича ўртача автомобиль нархлари (АҚШ долларида)

(веб-скрапинг усули орқали йиғилган)

Марка

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Chevrolet Captiva, 2 позиция

16593

19000

-

24000

-

-

-

Chevrolet Captiva, 3 позиция

19271

20122

20740

19500

-

-

-

Chevrolet Captiva, 4 позиция

20071

21143

24728

25364

28492

35000

36500

Chevrolet Cobalt, 1 позиция

7338

7721

8516

8472

8610

8850

-

Chevrolet Cobalt, 2 евро

8107

8025

8306

8043

9471

9742

10467

Chevrolet Cobalt, 2 позиция

7971

8150

8459

8768

9141

9647

10041

Chevrolet Cobalt, 3 позиция

8292

8379

9231

9236

8225

10273

9982

Chevrolet Cobalt, 4 позиция

8184

9029

9350

9967

9813

10595

11349

Chevrolet Damas

6181

6372

6666

7150

7282

7779

8046

Chevrolet Labo

-

7450

8063

8280

8748

9186

9007

Chevrolet Lacetti

9213

9262

10000

10900

12233

11235

12413

Chevrolet Lacetti, 1 позиция

8695

9072

9387

9728

10255

11258

11883

Chevrolet Lacetti, 1 позиция

9176

8936

9618

10383

10765

11271

11965

Chevrolet Lacetti, 2 позиция

9009

9215

10000

10100

10889

11105

11833

Chevrolet Lacetti, 3 позиция

9545

10063

9680

11554

11853

12757

13881

Chevrolet Malibu 2

-

-

-

23978

26212

27457

28051

Chevrolet Malibu, 2 позиция

14977

15466

16493

22700

27438

23934

28857

Chevrolet Malibu, 3 позиция

16033

16900

17750

28000

26350

26789

28352

Chevrolet Matiz

4688

4470

4283

5554

5042

-

-

Chevrolet Matiz Best, 2 позиция

5100

4813

6000

5433

5189

-

-

Chevrolet Matiz Best, 3 позиция

4543

5063

5404

5513

5108

-

-

Chevrolet Matiz, 1 позиция

4394

4493

4055

4862

5216

-

-

Chevrolet Matiz, 2 позиция

4435

4504

4765

5180

4875

6000

-

Chevrolet Matiz, 3 позиция

4812

4746

4580

5367

5667

5792

-

Chevrolet Matiz, 4 позиция

4639

4942

5275

5271

5950

-

-

Chevrolet Nexia 2

6551

7259

6643

7300

8203

-

-

Chevrolet Nexia 3, 2 позиция

-

-

7816

7985

8037

8375

8819

Chevrolet Nexia 3, 4 позиция

9000


8478

8498

8907

9461

10182

Chevrolet Spark, 1 позиция

5302

6205

5931

6000

7000

-

8165

Chevrolet Spark, 2 евро позиция

5989

6127

6859

6955

6968

7321

7776

Chevrolet Spark, 2 позиция

5932

6027

6311

6515

6843

7124

7500

Chevrolet Spark, 3 позиция

6022

6235

6336

7140

7528

7714

8714

Chevrolet Spark, 4 позиция

6050

6672

8167

7413

7863

8565

8846

Chevrolet Tracker, 2 позиция

-

-

-

-

17000

18948

19814

Daewoo Damas

5000

-

-

-

-

-

7782

Daewoo Lacetti

9500

8217

9487

9094

-

-

-

Daewoo Matiz (Standart)

4363

4441

4583

5050

-

-

-

Daewoo Matiz Best



4550

5000

5500

-

-

Daewoo Nexia

5936

5761

6200

-

-

-

8429

Daewoo Nexia II

6364

6529

6543

-

-

-

-

Kia Carnival

-

22915

27199

26500

32833

35000

37500

Ravon Nexia R3

-

-

8205

8028

8487

8098

10079

Ravon R4

7908

8200

9500

9094

9570

10014

10534

ВАЗ (Lada) Largus

9061

10455

11214

12249

12825

13918

13624

ВАЗ (Lada) Vesta

-

8200

10500

10669

11429

12507

13382

ВАЗ (Lada) Нива

8000

7129

-

11584

10200

10800

12140

Маълумотлар тавсифи

Тадқиқотлар натижасига кўра, марка, ранг, сотилиш жойи ва бошқа жиҳатлари бир хил бўлган ва фақат ёшида фарқ қиладиган автомобиллар солиштириб кўрилганда, бир йилга эскириш нархни ўртача 300−400 долларгача пасайишига олиб келиши аниқланди.

Шу билан бирга, натижаларга кўра, автомобилнинг юриб ўтган масофаси унинг нархига сезиларли таъсир қилмайди. Буни ишлаб чиқарилган йили юриб ўтилган масофани аллақачон ўзида акс эттириши, шунингдек, одометрдаги рақамларни орқага айлантириш амалиёти кенг тарқалганлиги билан изоҳласа бўлади. Шунга ўхшаш фикрлар бу соҳадаги бошқа мутахассислар томонидан ҳам келтириб ўтилган.

Автомобилнинг ишлаб чиқарилган йили ўртача юриб ўтган масофаси орасида боғлиқлик мавжуд

Манба: Интернет маълумотларидан фойдаланган ҳолда муаллифларнинг ҳисоб-китоблари.

Бир хил марка, позиция, ишлаб чиқарилган йил, аксессуарлар билан жиҳозланган автомобиллар учун ойналарнинг қорайтирилганлиги нархни ўртача 350 долларга оширади. Бугунги кунга қадар ойнани қорайтиришнинг энг кенг тарқалган турига рухсат олиш учун қарийб 220 доллар тўлаш керак бўлган, қўшимча ўрнатиш харажатларини ҳам инобатга олганда бу натижаларнинг ишончлилиги тасдиқланади. Бундан ташқари, кондиционер совутиш тизими мавжудлиги автомобиль нархини 170−200 долларга оширади, шунингдек, аудио тизими ўрнатилганлиги нархни қўшимча 100−120 долларга, Bluetooth имконияти мавжудлиги 240 долларга, премиум русумдаги автомобилларда линзали оптика ўрнатилганлиги 420 долларга қимматлаштиради.

Шу билан бирга, сигнализацияли ва сигнализация ўрнатилмаган бир хил характеристикали автоуловлар нархлари ўртасида сезиларли фарқ топилмади. Шунга ўхшаш парда, туман чироқлари, ксенон, сезгичлар, гидравликали бошқарув тизими, люк мавжудлигининг нархга сезиларли таъсири аниқланмади.

Бир хил параметрларга эга бўлган автомобиллар таққослаганда Captiva 4 ва 1-позициялари нархлардаги фарқ 9500 долларни, Cobalt 4 ва 1-позициялари нархлардаги фарқ 1400 долларни, Cobalt евро ва миллий версия нархлардаги фарқ 300 долларни, Lacetti 3 ва 1-позиция нархлардаги фарқ 700 долларни, газли ва газсиз Lacetti нархлардаги фарқ 400 долларни ташкил этди.

Malibu-2 ва Malibu маркалари ўртасидаги фарқ тахминан 9000 долларни ташкил этди. Matiz ва Nexia-2 маркалари учун автомобилнинг позицияси амалда нархга таъсир қилмаслиги аниқланди, максимал фарқ фақат 100−150 долларгача етиши мумкин.

Шунингдек, натижалар Nexia-2 нинг DOHC ва SOHC сериясига тегишлилиги унинг нархига таъсир этмаслигини кўрсатади. Spark учун иккиламчи бозорда 4- ва 1-позициялар қийматининг фарқи 1200 долларни ташкил қилди ва евро версия нархи 300 долларга қимматроқлиги аниқланди.

Ҳар хил русумдаги ва позициядаги автомобилларнинг ўртача нархи

Бир хил шароитларда ранг ҳам автомобилларнинг нархига таъсир қилиши мумкин. Жигарранг, қора, нам асфалт ва қизил ранг нархнинг ошишига олиб келиши аниқланди.

Нархга ижобий таъсир қилувчи ранглар қаторида оқ рангнинг йўқлигини бу ранг машинанинг нархига эмас, балки ликвидлигини (сотиб олиш ва сотиш интенсивлиги) ошишига ҳисса қўшиши билан изоҳланиши мумкин.

Маълумот учун: веб-скрапинг (web-scraping) — интернетдан маълумотларни автоматик равишда олиш ва йиғиш учун зарур бўлган дастурий таъминот тизими. Веб-скрапинг ишлатишнинг энг кенг тарқалган йўналишларига веб-индекслаш, электрон тижоратда нархларни кузатиш ва таққослаш, бозор тадқиқотлари, маҳсулотларни таҳлил қилиш, савдо маълумотларини тўплаш, шунингдек, ижтимоий тармоқларни ўрганиш киради.

Олинган маълумотларнинг манбаи Uznet тармоғидаги электрон тижорат сайтлари ва савдо майдончалари ҳисобланиб, тахминан 20 мингта автомобиль ҳақида маълумотлар тўпланди. Ҳар бир транспорт воситаси ўз нархи, русуми, позицияси, ишлаб чиқарилган йили, двигатель тури, юрган масофаси, ранги ва бошқа параметрларига эга.

Дастлабки маълумотлар автомобилларнинг ҳақиқий таснифига зид бўлган маълумотлардан тозалангандан сўнг тадқиқ қилинадиган автомобиллар сони 10 минг даражасида сақланиб қолди.