2021 йилдан барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши таклиф этилди. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади. Бу ҳақида ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 03.11.2020 гача давом этади.

Бундан аввал, электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби — ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ёки исиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши туфайли юзага келгани ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берган эди.