Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича , Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Жамшид Насриддинов тасдиқланди.

Аввалги ҳоким Аъзамхон Баҳромов вафот этгандан сўнг, унинг ўрнига Қиличбек Худойбердиев туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганди.