Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи этиб Шуҳрат Худойбергенов тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Cоғлиқни сақлаш вазирининг шу йилнинг 23 ноябрдаги тегишли буйруғига асосан Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Худойбергенов Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари — марказ кўп тармоқли клиникаси бош врачи лавозимига тайинланди.

Тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Худойбергенов фаолияти давомида Академик В. Ваҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида хирург-шифокор, катта илмий ходим, бўлим мудири, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимларида фаолият юритган.