Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди. Ҳужжатда соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини бирлаштириш ва унификациялаш таклиф этилади, деб хабар берди Norma.uz.

Ҳужжат 21 боб ва 180 моддадан иборат. Унда соғлиқни сақлаш тизимини ва тиббий ёрдамни ташкил қилиш масалалари ёритилган. Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, соғлиқни сақлаш соҳасидаги тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тартибга солинади.

Лойиҳага давлат томонидан тартибга солиш, соҳани бошқариш, тиббиёт муассасалари назорати, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги идоралараро ўзаро муносабатлар тартиби киритилган.

Кодексда соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш механизмларини тавсифловчи бўлимлар мавжуд. Шунингдек, у санитария-эпидемиология назоратини ташкил қилишни тавсифлайди. Бундан ташқари, ҳужжат соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим ва илмий фаолиятни тартибга солиш масалаларини қамраб олган.

Лойиҳа муҳокамаси 04.12.2020 гача давом этади.