Фарғона вилоят прокуратураси томонидан электр тармоқлари ва қурилмаларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига электр энергиясини узлуксиз етказиб берилишининг аҳволи ўрганилди, дея хабар қилди ЎзА.

Назорат тадбирларида юқори кучланишли электр тармоқларида содир бўладиган аварияларни тезкор бартараф этиш бўйича мобиль гуруҳлар фаолияти талаб даражасида ташкил уларнинг моддий-техник базаси тўлиқ ташкил этилмаганлиги оқибатида вилоят ҳудудларида кунига 3 соатдан 28 соатгача электр энергияси етказиб берилишида узилишлар кузатилганлиги аниқланган.

Қува туманида 3 соатдан 28 соатгача, Қўштепада кунига 3−7 соатгача, Фурқатда 9 соатгача, Марғилон шаҳар, Бешариқ, Тошлоқ, Ўзбекистон, Олтиариқ ва Ёзёвонда 4 соатгача, Бағдод 3 соатгача, Риштон, Бувайда ва Данғарада 5 соатгача, Учкўприкда 2 соатгача узилишлар кузатилган.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят, туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 198-моддаси 1-қисмида (ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик) ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.