Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг Европа Иттифоқи мамлакатлари учун нархи бир дозаси учун 15,5 еврони (18,34 доллар) ташкил этади, деб хабар бермоқда РБК Reuters агентлигига таяниб.

Шундай қилиб, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен илгари сотиб олишни режалаштираётганини эълон қилган 300 миллион дозали вакцинанинг нархи 4,6 млрд еврони ташкил этади, деб ҳисоблади агентлик.

Бундан олдин вакцинанинг нархи Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ошкор қилинмаган эди. BioNTech стратегия бўлими раҳбари Раян Ричардсоннинг айтишича, ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган вакцинанинг кенг сотувга қўйилиши учун, унинг нархи бозор нархларидан арзонроқ қилиб белгиланади.

Pfizer маълумотларига кўра, клиник синовларнинг навбатдаги босқичида препарат 90% дан юқори самарадорликни кўрсатди: 43 мингдан ортиқ тадқиқотнинг атиги 94 иштирокчиси коронавирус инфекциясини юқтирган.

Компаниянинг таъкидлашича, вакцина икки босқичда қўлланилади ва инъекция қилинганидан 28 кун ўтгач, COVID-19дан ҳимоя қилади. 2020 йилнинг охирига қадар Pfizer ва BioNTech 50 миллион дозани, 2021 йилда яна 1,3 миллиард дозани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.