Абдуллаев Алижон Сидикович Бош прокуратура Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Бош прокурор бу ҳақдаги буйруққа имзо чекди.

Алижон Абдуллаев 1953 йилда Фарғона вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1977 йилда собиқ Иттифоқ Давлат хавфсизлиги қўмитаси Олий курсларини тамомлаган.

Алижон Абдуллаев тайинловга қадар Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг масъул лавозимларида ишлаган.