Яриев Жонибек Музаффарович Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тайинлов бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилди.

У тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.