Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова вафот этди. У 82 ёшда еди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Клара Жалилова «Мафтунингман», «Келинлар қўзғолони», «Чинор тагидаги дуэл», «Темир хотин», «Темир эркак», «Ниқоб» каби фильмларда ўзга хос ролларни ижро этган. Айниқса, «Мафтунингман» фильмидаги роли ўзбек халқининг юрагидан жой олган.