Telegram асосчиси Павел Дуров янги iPhone 12 Pro смартфонларидан фойдаланиб, ўз фикри билан бўлишди.

«Ҳозиргина iPhone 12 Pro ишлатиб кўрдим — нақадар ноқулай ускуна. У ҳудди 2012 йилги iPhone 5 нинг катта версиясига ўхшайди, лекин уч хил катталикда бўртиб чиқиб қолган хунук камералари билан», — деди у.

Унинг таъкидлашича, Стив Жобснинг вафотидан тўққиз йил ўтган бўлса-да, компания ҳали ҳам ҳеч қандай сезиларли янгилик қилмаган ва айнан асосчиси томонидан яратилган технологиялар ва обрў-эътибор асосида кун кўрмоқда.

«Йилнинг бошида iPhone савдосининг 21% га камайгани ҳайрон қоларли ҳолат эмас. Агар бу суръат сақланиб қолса, 7−10 йилдан кейин iPhone нинг жаҳон бозоридаги улуши арзимас миқдорни ташкил этади», — деди Telegram асосчиси.