Тошкент вилоятида 17 ноябрь куни беш киши ҳаракатланаётган тўртта тепловоз вагонларидан кўмир ўғирлашга уринган, дея хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати.

Юк поезди «Облиқ» темир йўл бекатида 4 та вагондаги кўмир маҳсулотлари юк қабул қилувчи Олмалиқ кон металлургия комбинатини Ангрен шахридаги филиали бўлганлиги учун узиб қолинган. Вагонлар узилгандан сўнг харакат таркиби Охангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттириб кетган.

«Ушбу узиб қолинган вагонлар тепловозга уланиб белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида 5 нафар номаълум шахслар вагонга осилган», — дейилади хабарда.

Шу ерда хизмат олиб бораётган Охангарон ўқчилик командаси ўқчиси томонидан вагонга чиққан шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган, лекин тепловоз тўхтагач, ушбу шахслар ҳар томонга қочиб кетишган. Ҳозирда тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.