19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда «Вақф» хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинди, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999−2003 йилларда Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасини тамомлаган. 2004−2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги «ал-Азҳар» университетида малака оширган. 2009−2011 йилларда Ўзбекистон миллий университетининг Олий журналистика факультетида ўқиган.

Айни вақтда Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур тумани бош имом-хатиби, ушбу тумандаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти «Тажвид» фани ўқитувчиси ва Халқаро ислом академиясининг мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.

Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.